Бугун, 10 март куни «Халқлар дўстлиги» саройида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концерт дастури бошланди.Концертдан олдин «Халқлар дўстлиги» раҳбарияти хонандани гуллар ва мусиқа садолар билан тантали тарзда кутиб олишди.

 

Хонанданинг яқинлари ҳам ўзларининг самимий совғаларини улашишди.

Маълумот учун, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 15 кунлик концерт дастури 10 мартдан 25 март кунигача белгиланган.