Бугун Нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё мусулмонлари учун ўзининг китоблари ва маърузалари билан маълум ва машҳур бўлган инсон Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг вафот этган куни.

Айнан шу кун мусулмон халқи оғир жудоликни бошидан ўтказган эди. Шайҳ 2015 йил 10 март куни 63 ёшида ушбу оламни тарк этган.

Маълумот учун, Шайх Муҳамммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида туғилган. Бухородаги Мир Араб мадрасаси, Тошкент ислом институти ва Ливиядаги Ислом университетини тамомлаган. Умри давомида «Тафсири Ҳилол», «Бахтиёр оила», «Ижтимоий одоблар», «Одоблар хазинаси» ва яна 100 дан зиёд диний китобларни ёзган.

2015 йил 10 март куни Шайхни кузатиш маросими Тошкент шаҳрининг Кўкча даҳаси Шайх Зайниддин жомеъ масжидида ўтказилган. Жаноза маросимига Ўзбекистоннинг турли вилоятлари ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган тахминан 250000 киши иштирок этган.