Грузиядаги тўйда қизиқарли воқеа юз берди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Тбилисида келин тўйи вақтида магистратура имтиҳонини онлайн топширди. Келин саволларга жавоб бераётган вақт тўй бир муддатга тўхтаб турди.

Тўйи куни имтиҳон топшираётган келин акс этган видеони ижтимоий тармоққа тўйда суратчи бўлиб ишлаган шахс жойлаштирган.

Имтиҳон учун ёзяпман… Бизнес-коммуникация бўйича магистратурага имтиҳон топширяпман”, – дея жавоб беради қиз.

Тўй ва имтиҳон куни тасодифан бир кунга тўғри келган. Жуфтлик тўй санаси олдиндан белгилаб олган бўлган, кейин бу кунга имтиҳон тайинлангани ойдинлашган.