Парчаланиб кетган “Уммон” гуруҳидаги хонанда Шоҳруҳ нима сабабдан санат оламини тарк этганини маълум қилди. У ўзининг Youtube’даги саҳифасида журналист Бунёд Норимовга Наманган шаҳридаги тунги клубларнинг бирида содир бўлган ҳолатдан кейин ҳаловати йўқолгани ҳақида гапириб ўтган.

Санъатдан кетиб, Аллоҳ йўлига ўтишингизга нима сабаб бўлди?

“Гуруҳимиз тарқалди. Шундан кейин, сафардан уйга қайтаётганимда ўзимга жуда кўп савол берар эдим. “Нима иш қилиб юрибман? Қилаётган ишим тўғримикан?” деб жавоб топа олсам, ҳам шайтон сизга қандайдир йўлларга кўрсатиб қўярди.

Бир куни Наманган шаҳрига хизмат сафарига чақиришди. Борган жойимиз клуб экан, соат 11 дан ошган эди. Менга навбат беришди, чиқдим, ашулаларимни айтдим. Қизлар очиқ кийинган, ҳамма ичган. Бу ҳолатни эслагим ҳам келмайди. Ўша пайтда кўзимни юмиб ўзимга-ўзим савол бердим. Шу ерларни орзу қилган эдимми?, дедим. Шундан кейин, қўшиқ ҳам айтгим келмай қолди.

Мана шу воқеадан кейин ҳаловатим йўқолди. Кундузи бошқа инсон бўлсам, кечаси бошқа инсон бўлиб қолар эдим. Барчасини узоқ ўйладим. Шундан сўнг, қарор қабул қилдим. Аллоҳ қалбимни Исломга очганидан жуда хурсанд бўлдим, дейди Шоҳруҳ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шоҳруҳ 2020 йилнинг ноябрь ойида расман санъат оламини тарк этганини эълон қилди.

“Уммон” гуруҳининг собиқ аъзоси Шоҳруҳ Исамуҳаммедов кейинчалик исмини Юсуф исмига алмаштирганини айтиб ўтган эди.

Бундан ташқари, Шоҳруҳ Аллоҳ йўлида беминнат ҳизмат қилишини ҳам омма эътиборига маълум қилган.