Катта Фарғона канали яна бир фуқарони оқизиб кетган бўлиши мумкин. Бу сафар 1959 йили Андижон шаҳрида туғилган фуқаро А. К. каналнинг Избоскан туманидан ўтувчи ҳудудида ушбу ҳодисага учраган бўлиши мумкинлиги ҳақида “Халқ сўзи” хабар берган.

Аниқлик киритилишича, 4 нафар фарзанднинг отаси бўлмиш фуқаро шу йилнинг 28 февраль куни Избоскан туманидаги Бўстон МФЙда истиқомат қилувчи қариндошлариникига келган ва шу куннинг ўзида бедарак йўқолган. Бу ҳақида 1 март куни туман ички ишлар бўлимига хабар келиб тушган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, бедарак йўқолган фуқаро Катта Фарғона каналига чўкиб кетган бўлиши мумкин ва шу боис 1 март кунидан бошлаб  1 та моторли қайиқ, 1 нафар отряд бошлиғи ва 4 нафар ғаввослар иштирокида қидирув ишлари олиб борилмоқда.