Украина президенти Владимир Зеленскийнинг қиёфадоши наманганлик Умид Исабаев айни пайтда Киевда янги сериалда суратга тушмоқда.  Бу ҳақда “Bu kun” информацион дастури хабар берди.

Ушбу кўп қисмли фильмнинг бир неча бўлимлари Наманганда ҳам олинади.  Юртимизга Украина ва Россиянинг таниқли актёр ва шоуменлари келиши кутилмоқда.

Умид Зеленскийнинг режалари катта. У ўз қишлоғи яқинида туристик маскан барпо этмоқда,  шунингдек болалар санаториясидаги йигирма беш йилдан бери фойдаланилмай ётган бинони реконструкция қилиб замонавий диагностика маркази қурмоқда.

Шунингдек,  “Roshen”,  “Золотой Степь” брендлари билан ҳамкорликда қандолатчилик фабрикасини қуриш нияти бор.