Алишер Узоқов Дубайга кетгани ҳақидаги миш-мишларга муносабатини билдирди.

Актёр бир неча кун олдин Дубайга учиб кетганини маълум қилган эди.Бу воқеага одамлар турлича фикрлар билдиришди.Алишер Узоқов ушбу гапларга Instagram саҳифаси орқали жонли эфирда жавоб берди.

«Кинони ташлаганим йўқ, аммо ҳозирча қиладиган ишим ҳам йўқ. Мен шу кинони яхши кўрганим учун Ўзбекистондан кетдим.Ҳозирда чиқаётган савиясиз нарсаларда чиқишни эрк билмадим.Кинонни севмаганимда, савиясиз ишларни қўллаб-қувватлаб юрган бўлардим.Бир киши бу нарсаларни ўзгартириши қийин бўлар экан.Чет элда бўлсам ҳам, ўзбек киносини ривожланишига ҳаракат қиламан.Бу ишларни Ўзбекистонда қилолмадик», – деди Алишер Узоқов.

 

Маълумот учун, актёр Дубайдаги компания билан шартнома тузиб, айни вақтда у ерда иш фаолиятини олиб бормоқда.