Самарқанд шаҳрида 6 март куни кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳарнинг айрим кўчалари сув остида қолди. Сувда бамисоли “сузиб юрган машиналар”нинг видеолари Telegram’даги ҳудуддаги воқеа-ҳодисаларни ёритиб борувчи каналларда эълон қилинган, дея хабар бермоқда “Дарё” нашри.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг бошқа йирик шаҳарлари қатори Самарқандда ҳам ҳар йили баҳор ва кузда кузатиладиган кучли ёғингарчиликлар вақтида тошқинлар юз беради.