“Aктау-Урганч-Aктау” йўналиши бўйича Қозоғистоннинг SCAТ авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-300 русумдаги ҳаво кемаси  8 март куни соат 07:05 да илк маротаба Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони вa 2020 йил 12 июн куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг Ўзбекистон Республикаси аэропортларида “Очиқ осмон” режимини жорий этиш тўғрисидаги буйруғига асосан “Aктау-Урганч-Aктау” йўналиши бўйича Қозоғистоннинг SCAТ авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-300 русумдаги ҳаво кемаси  8 март куни соат 07:05 да илк маротаба Урганч халқаро аэропортига келиб қўнган.

Aктау шаҳридан келган бир гуруҳ йўловчилардан иборат илк парвоз Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят Транспорт бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси томонидан тантанали равишда кутиб олинган.

Маълумот учун, 8 мартдан бошлаб ҳафтада икки маротаба “Aктау-Урганч-Aктау” йўналиши бўйича авиақатнов амалга оширилади.