Ўзбек томошабинларининг эътиборини тортган «Қора ният» сериали актрисаси ҳибсга олинди.Сериалда Лила ролида ўйнаган Айшегул Чинар Туркия полиция ходимлари томонидан қамоққа олингани ҳақида Haberturk хабар берди.

Хабарда айтилишича, актриса дўстлари билан дам олгандан кейин уйига қайтаётган вақтда полиция ходимларнинг тинтув ўтказиши натижасида Айшегулнинг машинасидан наркотик моддалар топилган.

Актриса ушбу моддалардан фойдаланмаганлиги таъкидлаб, бу ишларни собиқ йигити уюштирганини айтди.