Ливан пойтахти Байрутда ҳарбийлар ва ҳукуматга қарши намойишлар иштирокчилари ўртасида тўқнашувлар авж олган. Бу ҳақда Ливандаги маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Видеодан кўриш мумкинки, мамлакатда тобора кескинлик ортиб бормоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар тўғрисида ҳозирча аниқ маълумотлар мавжуд эмас.