КИТcо таҳлиллар марказининг 2020 йилда олтин қазиб олиш бўйича етакчи ўнта кон рўйхатини маълум қилинди. Рўйҳатнинг энг юқори поғонасидан юртимизнинг Навоий вилоятида жойлашган Мурунтов олтин кони жой олган. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

КИТcо мутахассислари конлардан фойдаланувчи компанияларнинг расмий маълумотлари, конларнинг сир сақланадиган тахминий кўрсаткичларидан фойдаланиш асосида ушбу рўйҳатни тузиб чиқишган.

Марказ берган маълумотларига қараганда, 2020 йил ҳисобига Мурунтовда тахминан 56,7 тонна олтин қазиб олинган. Шу билан бирга, коннинг ресурс базаси 4 минг тоннадан зиёдни ташкил этади, деган таҳминлар мавжуд.

Аввалроқ, Ўзбекистон беш ойдан бери олтин экспорт қилмаётгани ҳақида ёзган эдик.