Экваториал Гвинея ғарбидаги йирик порт шаҳри Батада бир нечта жой портлаб кетди. Бу ҳақда маҳаллий “AhoraEg” портали ёзган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, ҳодиса натижасида 17 инсон ҳалок бўлган, учта шифохонага тахминан 420 нафар ярадор жойлаштирилган.

Интернет орқали тарқалган тасвирларда вайрон бўлган уйлар, улкан ҳудудни қоплаган тутун акс этган.

“TVGE” телеканали портлашлар ҳарбий қароргоҳда юз бергани тўғрисида хабар берди.

Ҳукумат саъй-ҳаракати билан воқеа жойидан кўчириш ишлари олиб борилган.

Фавқулодда ҳодиса сабаблари ҳали аниқлангани йўқ.