Ўтган ҳафтада UFC юлдузи Конор Макгрегор ўзига тегишли “Proper No. Twelve” брендиниг қолган 51 фоизини сотиб юборганди.

Маълумотларга қараганда келишув 330 миллион долларга баҳоланган. Дунёга машҳур “Forbes” журнали ММА устасининг ҳозирда қанча пули борлигини ҳисоблаб чиққан.

Ҳисоб-китобга кўра, Конор ўтган йили виски бизнесидан ташқари  148 миллион доллар фойда олган. Унининг умумий бойлиги эса тахминан 3 миллиард долларга яқинлашиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Конор UFC тарихида биринчи бўлиб икки вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган.