Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросимда актриса Юлдуз Ражабова иштирокидаги филмни эътироф этиб, уни ижодни сусайтирмасликка чақирди.


Президент залга йиғилган аёл-қизларни қутлашда фақатгина дипломатлар билан чегараланиб қолмаган. Давлат раҳбари залнинг деярли ярмини айланиб чиқди.

Шавкат Мирзиёев “Шуҳрат” медали соҳибаси актриса Юлдуз Ражабованинг олдидан ўтар экан, унинг иштирокидаги филм ҳақида илиқ фикрлар билдирди ва ижодни сусайтирмасдан шу тарзда давом эттиришни айтди.

 

Эслатиб ўтамиз Юлдуз Ражабова турк кино ижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган “Мендирман Жалолиддин” сериалида Қутлибека образини ўйнамоқда. Шунингдек, у “Оскар” мукофотига тавсия этилган “Фариданинг икки минг қўшиғи” филмида ҳам бош ролни ижро этган.