Шерали Жўраевнинг катта ўғли Шоҳжаҳон Жўраев ижтимоий тармоқдаги жойлаштирган хабаридан кейин, одамлар билан юзма-юз ҳолда ҳам отаси учун дуо қилишларини илтимос қилди.

Бир неча кун олдин Шоҳжаҳон Жўраев юқоридаги фотони ўзининг Instagram cаҳифасида жойлаштириб, халқдан отаси ҳаққига дуо қилишларини сўраган эди.

6 март куни Шоҳжаҳон Жўраев «Халқлар дўстлиги» саройида «Аёл борки, олам мунаввар» деб номланган концертда қўшиқ куйлагандан кейин, иштирокчиларидан отасини дуо қилишларини илтимос қилди. Шоҳжаҳон Жўраев мухлислари олдига тушди ва ҳожи она Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ҳаққига узоқ дуо қилди. Шундан сўнг, қизиқ ҳолат юз берди, яъни Шоҳжаҳон юқорига кўтарилаётганда қоқилиб тушди.