Хонанда Дилдора Ниёзова байрам арафасида оғир бетоб ётган онахон мухлисининг уйига ташриф буюриб, беморнинг аҳволидан хабар олди. Онахон учун Дилдора барчанинг севимли таронаси «Онагинам» қўшиғини ижро этди.Қўшиқдан кейин онахоннинг бетоблиги ҳам эсдан чиқди.

Барча хотин-қизларни байрам билан табриклаймиз! Онажонларимиз ҳеч қачон касал бўлмасинлар, беморлар тезроқ тузалиб кетишсин.