Франция пойтахти Париж ташқарисидаги Калвадос устидан учиб кетаётган вертолёт ҳалокатида 69 ёшли миллиардер Оливе Дассаулт ҳалок бўлган, деб хабар берди BFM TV. Ҳалокат натижасида учувчи ҳам вафот этган.

Президент Эммануэл Макрон воқеа содир бўлганлиги ҳақидаги хабар пайдо бўлгач кўп ўтмасдан ўзининг твитида сиёсатчига ҳурмат бажо келтирди.

«Оливе Дассаулт Францияни яхши кўрарди. Саноат капитани, депутат, маҳаллий даражада сайланган, ҳаво кучларида захира қўмондони, бутун умри давомида у мамлакатимизга хизмат қилиш, унинг бойликларини тарғиб қилишда ҳеч қачон тўхтамаган», – деди Макрон.

Маьлумот учун, 69 ёшли Дассаулт – саноатчи Серж Дассолонинг ўғли ва Франция аэрокосмик гиганти Dassault Aviation  компаниясининг асосчиси Марсел Дассолонинг набираси.