Жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар билан видеоконференц орқали 15 дақиқагача қисқа муддатли учрашувлар ўтказишга рухсат берилади. Бу ҳақда Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, подполковник Жамшид Султонов “Дарё”га маълум қилди.

Аввалроқ, жазони ижро этиш тизимига ИТ-технологияларни жорий этиш, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ва уларнинг оила аъзоларига қулайлик яратиш мақсадида маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан бўлиб ўтадиган учрашувлари видеоконференцалоқа режимида онлайн тарзда ўтказилиши маълум қилинган эди.

Жамшид Султоновнинг маълум қилишича, жазони ижро этиш муассасалари (ЖИЭМ)да жазони ижро этаётган маҳкумлар билан видеоконференцалоқа орқали қисқа муддатли учрашувларни ўтказиш тартиби ишлаб чиқилган.

EFFECT.UZ

Ҳозир ушбу тизим тест режимида ишламоқда. Бунда маҳкумлар жазони ижро этиш муассасасида туриб, маҳкум билан кўришмоқчи бўлганлар жойлардаги пробация жойларида туриб видеоконференцалоқа орқали қисқа муддатли учрашувларни ўтказиши мумкин. Амалдаги қонунчиликка кўра, учрашувлар ўртада тўсиқ бўлган ҳолда ташкил қилинади. Шунинг учун бу қўшимча чиқимларни олдини олиш, қариндошларини йўлкира харажатларидан озод қилиш мақсадида қўлланилмоқда. Бундан ташқари, замонавий технологияларни ЖИЭМга жорий этилаётган янгиликларимиздан биттаси, деган ИИВ вакили.