Бундан олдинроқ Тошкент шаҳрида Жаҳонгир Ортиқхўжаев иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва моддий рағбатлантириш мақсадида «ҳоким стипендияси» жорий этилишини маълум қилган эди. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2021 йилда илк маротаба таъсис этилган ушбу стипендия совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

«Бугун «Ҳоким стипендия»сини топшириш маросимида йиғилдик. Бу ҳали бошланиши. 2022 йилдан бошлаб ҳар битта мактаблар орасида бу лойиҳани ташкил этишни биз ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз. Энг яхши ўқиган иқтидорли ўқувчиларга кимёдан, биологиядан ва бошқа фанлардан йил бўйи беш юз минг сўмдан ҳоким стипендиясини берамиз. Ҳар ойда ўша ўқувчиларни ўқитган ўқитувчиларга бир миллион сўмдан қўшимча ҳақ тўлаб берилади» – деди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.