Ўзбекистонда булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Малумотларга кўра, эртага, 8 март куни кундузги ҳарорат +10… +13 даража, тунда эса +2… +4 даража бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик ҳолатлари кузатилмайди.

Тоғли ҳудудларда эса туман тушиши эҳтимоли мавжуд. Шамол тезлиги 2-5 м/с.гача етади.