Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-мартдан 7-март кунига ўтар кеча ярим тунда, Гулистон шаҳрида жойлашган Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси маъмурий биносида катта ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ёнғин юзасидан ФВБ Ахборот хизмати томонидан тезкорлик билан ҳодиса тафсилотларига доир расмий хабар берилди. Бу ҳақда Sirdaryo Xabarlari хабар берилди.

Жорий йилнинг 7 март куни соат 00:30да Гулистон шаҳар, “Шодлик” МФЙда жойлашган Сирдарё вилояти Молия бош бошқармаси котиб (қабулхона) хонасида ёнғин содир бўлган.

Ёнғиндан хонанинг тахминан 35 кв.м. майдонида шифт қисми ва хона жиҳозлари зарарланган. Ёнғинга Гулистон шаҳар ФВБдан 2та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:35да етиб бориб, ёнғин соат 00:55да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг тахминан 400 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Воқеа жойига зудлик билан, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи подполковник Ғ.Ғ.Мухамедов, вилоят ФВБ ТБМ бошлиғи майор С.Эсиргапов, шаҳар ФВБ бошлиғи майор А.Газиходжаев ва шаҳар ФВБ ходимлари чиққан.

Ушбу объект Гулистон шаҳар ФВБ инспектори сержант Ғ.Бойниёзов томонидан 2020 йил 15 декабрь куни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши юзасидан ўрганилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда“, — дейилади хабарда.

EFFECT.UZ

EFFECT.UZEFFECT.UZEFFECT.UZ

 

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Қорақалпоғистонда 5 нафар фуқаро заҳарланишдан вафот этди
Қариликни тан олмаётган футболчи яна терма жамоага қайтади
Шавкат Мирзиёев узоқ кутилган қарорни имзолади
Ўзбекистонда айрим хотин-қизлар ҳокимликлар ва ОТМ ҳисобидан ўқитилиши мумкин