Путиннинг “Биз биргамиз” умумроссия ўзаро кўмак акцияси иштирокчилари билан учрашувида жуда кулгили ҳолат юз берди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Ушбу акция иштирокчиларидан бири РФ президенти Владимир Путинга Стрельнадан 2 километр масофада жойлашган янги реабилитация маркази очилишида иштирок этишни таклиф этди.

Давлат раҳбари волонтёр қиз кичикроқ икки қаватли уй фонида турганини кўриб, иншоотнинг “сарой” билан ўхшашлигини қайд этди.

Худди яна бир қасрдек кўриняпти, шундай экан, келаман. Фақат уни менинг номим билан боғламанг, келишдикми?”, – дея ҳазиллашди Путин.

Путин шу тариқа январ ойида Алексей Навальний томонидан оммага эълон қилинган “видео-фош қилиш”га шама қилган эди.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Ё тажрибасизлик, ё лоқайдлик, ёки коррупциями?!
Супер тўқнашувлар тақдим этувчи турнир UFC 259
“Ҳаддидан ошса ҳам индамадим!” – Тўра Боболов блогер Отабек Сатторий ҳақида гапирди
Қорақалпоғистонда 5 нафар фуқаро заҳарланишдан вафот этди