Пойтахдан унча узоқ бўлмаган жойда – Тошкент вилояти Қибрай тумани Ўнгқўрғон маҳалласининг ўртасидан ўтган ариқдан кунига икки маҳал қон оқади. Бу ҳақида Rost24.uz хабар берди.

Аҳоли ушбу ҳолат бўйича кўп жойларга мурожаат қилишган, аммо ҳалигача наф бўлмаган.

Гап шундаки, ариқ ёқалаб 3-4 километр юрилганда қон қуйиладиган қувур мавжуд бўлиб, ушбу қувур таҳминан 300 метр узоқликдаги қушхонадан ўтказилгани маълум бўлган.

Мазкур қушхона «Obod savdo biznes» МЧЖ га қарашли мол бозорининг ичида жойлашган ва бозордан ҳарид қилинган моллар шу ернинг ўзида сўйилиб қони ва аҳлати қувур орқали кунига 2-3 марта оқизиб юборилган.

Маълумот ўрнида, ушбу ариқ Қибрай туманидан оқиб ўтувчи «Қорақамиш» каналига қўшилади. Бу канал эса Тошкент шаҳрининг «Қорақамиш» массивидан ўтиб Олмазор туманининг марказидаги сузиш ҳавзасига қуйилади.

Сўйилган молларнинг ушбу ҳавзага қонлари ва аҳлатлари ташланишини ҳеч қандай сўз билан изоҳлаб бўлмайди. Чунки ёз кунлари аҳоли ушбу сув ҳавзасидан чўмилиш мақсадларида ҳам фойдаланади.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Зеленский Грузия собиқ президентини ишдан олди
Наманган шаҳрида янги туман ташкил этилади
Прокурор – Гулжаҳон Юлдошевага 5 йилга озодликдан чеклаш жазосини беришни сўради
73 кун сувда оққан жасад: Фарғона каналига чўккан Абдулазизнинг мурдаси топилди