Бугун, 6 март куни Тошкент вақти билан 16:00 да Ўзбекистон суперкубоги учун Тошкентнинг “Пахтакор” ва Қаршининг “Насаф” клублар ўзаро баҳс олиб боришади.

Тошкентликлар суперлига ва кубокда зафар қучишган бўлса, қаршиликлар вице-чемпион сифатида ушбу беллашувни ўтказади. Ҳар икки жамоа мавсум аввалида бир нечта етакчи футболчилари билан хайрлашди.

Қизиқарли томони Суперлига 1 турида ҳам ушбу жамоалар ўйин ўтказишади.

Ўйин Самарқанднинг “Динамо” стадионида ўтказилади.