Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов видеомурожаат қилиб чиқишдан ортга чекинмаяпти.Яъни бугун ҳам у мухлисларининг саволларига жавоб берди.

Мухлислари: «Қайси депутатни айни вақтда ҳурмат қиласиз?»

«Мен ҳеч қайси депутатни ҳурмат қилмайман, ҳеч қайси депутатга ишонмайман.бу мени шахсий фикрим.Ҳаттоки, мен ҳақимда яхши фикр билдирган Расул Кушербаевга ҳам ишонмайман.Чунки бу ўйинлар жуда катта ўйинлар.Халқ мени президент қилади.Манашу кун келади кўрасизлар ва тушунасизлар», – деб жавоб берди Жаҳонгир Отажонов.

Аввалроқ, собиқ хонанда сиёсий фаолияти тугатганлиги ҳақида хабар берилган эди.Бироқ бу видеомурожаатлар орқали Жаҳонгир Отажонов тўхтамаслигини билдиряпти.