Ўзбекистонда янги мавсум 6- март куни Самарқандда Суперкубок ўйини билан бошланди. Мазкур учрашувда “Пахтакор” кичик ҳисобда “Насаф”ни мағлубиятга учратди ва кубок соҳибига айланди.

Ўйиндаги ягона голни 50  дақиқада Драган Черан урди ва ўйинга нуқта қўйди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, “Насаф” клубини бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев эмас, ёрдамчи мураббий Шуҳрат Тошпўлатов олиб чиқди.

“Пахтакор” – “Насаф” – 1:0

Бош ҳакам: Вадим Агишев

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов, Тимур Гайнулин

Захира ҳаками: Раҳимбек Каримов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Голлар: Драган Черан 50, – 1:0 (Фарруҳ Сайфиев).

“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев (18.Ҳожимат Эркинов, 90+4), 9.Эрен Дердийок (19.Шароф Муҳитдинов, 79), 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 21.Аброрбек Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (17.Шерзод Темиров, 87), 34.Фарруҳ Сайфиев.

“Насаф”: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (15.Жўрабек Маннонов, 60), 6.Муродбек Хўжамбердиев (50.Шохмалик Комилов, 78), 19.Ҳусайин Норчаев, 20.Суҳроб Нуруллоев (14.Шокир Йўлдошев, 46), 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Нуруллоев 12, Ойбек Бозоров 16, Ҳусниддин Алиқулов 71.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

“Расул Кушербаевга ҳам ишонмайман” – Жаҳонгир Отажонов (видео)
Олимпия ўйинлари машъаласини 118 ёшли аёл кўтариши кутилмоқда
Тошкент яқинидаги ариқ бўйлаб ҳар куни қон оқиб ўтади
“Турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг” – Президент