Бухорода ўндан ортиқ фуқарога қасддан ОИВ инфекциясини юқтирган аёл қамоққа олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти Когон шаҳрида ИИБ Жиноят-қидирув бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ОИВ юқтириб олганига қарамай, ўндан ортиқ фуқаро билан жинсий алоқада бўлиб келган 27 ёшли аёл қўлга олинди.

Айтишларича, Когон шаҳрининг Бирдамлик кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган Х.Д. исмли аёл 2017 йилнинг 21 декабрида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олинган.

У ОИВ инфекциясини бошқа шахсларга қасддан юқтирганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, 2020 йилнинг август ойидан 2021 йилнинг февраль ойига қадар ўндан ортиқ шахслар билан шаҳарнинг турли жойларида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлган.

Ушбу шахсларга ОИВ инфекциясини қасддан юқтириш ва юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Х.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Вояга етмаган болани зўрлашга уринган таксичи билан боғлиқ вазиятга изоҳ берилди
Иккита буйраги ҳам бўлмаган аёл фарзанд кўрди. Бу тарихда биринчи ҳолат
Рўзиқул Бердиевсиз «Насаф» Суперкубокни «Пахтакор»га бой берди
“Расул Кушербаевга ҳам ишонмайман” – Жаҳонгир Отажонов (видео)