2021 йилнинг 5-7 март кунлари Тошкентдаги “Ҳумо арена”да дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири давом этади. Бугун баҳсларнинг иккинчи кунида Гулноза Матниёзова бронза, Шарофиддин Болтабоев эса кумуш медални қўлга киритди.

Аёллар ўртасида -70 кг вазн тоифасида бронза медали учун кечган беллашувда Гулноза Матниёзова словениялик Анка Погачникка қарши татамига чиқди. Якунда ғалаба қозониб, терма жамоамиз ҳисобига 3 бронза медальни қўшиб қўйди.

EFFECT.UZ

-81 кг вазнда даянга кўтарилган Шарофиддин Болтабоев  кумуш медальни қўлга киритди. Финалда Италия вакили  Кристиан Парлати рақиблик қилди. Афсуски, Болтабоев имкониятни бой бериб кумуш медальга эга чиқди.

Маълумот учун, Шарофиддин Болтабоев февраль ойида Тел-Авив шаҳрида ўтган “Катта дубулға” турнирида олтин медални қўлга киритган эди.

EFFECT.UZ
-73 кгда курашган Обидхон Номонов бронза медали учун кечган баҳсда Озарбайжонлик Рустам Оружовга имкониятни бой бериб қўйди.

7 март куни мусобақа якунланади.