Москва касалхонасида иккита буйраги бўлмаган аёл шифокорлар ёрдамида туғруқни муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда BAZA  нашри хабар бермоқда.

EFFECT.UZ

Оқ халатлилар  ҳатто унинг ҳомиладор бўлиш эҳтимоли  деярли нольга тенг дейишганди.
17 ёшида Натальяда отоиммун касаллиги аниқланганди, шу сабабли унинг буйраклари аста-секин ишламай қолди. Докторлар қиз учун трансплантация амалиётини ўтказишга  қарор қилишди ва  отаси донорлик қилди.

Операция муваффақиятли ўтди. Сўнгги 14 йил давомида Наталья нормал ҳаёт кечирди, 2019 йилгача у кўчирилган органларни рад қила бошлади.  Натижада, аёл гемодиализга ўтиши керак эди.

Кўп ўтмай Наталья ҳомиладор бўлди.  Шифокорлар учун бу ажабланарли ҳолат бўлди, чунки буйрагида бундай касаллиги бўлган беморларда оналикка деярли имконият йўқ.

EFFECT.UZ

Йигирманчи ҳафтада Наталя Юдин шаҳар клиник касалхонасига ётқизилди. У ерда бир вақтнинг ўзида кўплаб  мутахассислар томонидан назоратга олинди. Энг муҳими туғруқ муваффақиятли амалга оширилган.

 

ОММАБОП ХАБАРЛАР

“Турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг” – Президент
Катта Фарғона каналида яна мудҳиш воқеа: 6 синф ўқувчиси чўкиб кетди
Катта жиноят фош этилди
UzAuto Motors депутатлар ва ОАВ ҳодимлари учун пресс-тур ўтказди