Ижтимоий тармоқларда тарқалган вояга етмаган ўғил болага нисбатан фаҳш билан боғлиқ ҳаракатлар қилган таксичи билан боғлиқ вазият бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Мазкур ҳолат бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129 моддаси 1 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган ҳамда гумонланувчининг шахси тўғрисидаги тафсилотларни аниқлашга қаратилган тезкор-тергов тадбири амалга оширилмоқда.

Мазкур иш вояга етмаган шахс билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, терговдаги маълумотлар қонунчилик ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир халқаро меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бўлганлиги учун тафсилотлар ошкор қилинмаган.

Шу йил 28 февраль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга 30 ёшли Бобур Ж. мурожаат қилган. Фуқаро ўз аризасида унинг 10 ёшли ўғлига нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичига нисбатан чора кўришни сўраган.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Тошкент яқинидаги ариқ бўйлаб ҳар куни қон оқиб ўтади
“Турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг” – Президент
Ўзбекистонга ҳам «Captiva 5» кириб келди
Катта Фарғона каналида яна мудҳиш воқеа: 6 синф ўқувчиси чўкиб кетди