Пайшанба куни Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ҳамда бошқа мансабдор шахсларга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Унда давлат айбловчилари сўзга чиқиб, Гулҳажон Йўлдошевани 3 йилгача муайяан ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва 5 йилга озодликдан чеклашни сўради.

Бу ҳақда «Газета.uz»га адвокат Хушнуд Ахроров маълум қилди. Ҳимоячилар Йўлдошевага қўйилган айб исботланмаганини айтмоқда.
«Ҳар битта эпизодни битталаб, ҳаммаси асоссиз эканини исботлаб бердик», — деди Ахроров.

Адвокатлар Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан сунъий равишда жиноят иши қўзғатишда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Орзиқулов ва Чирчиқ шаҳар собиқ прокурори Бахтиёр Иброҳимов ташаббус кўрсатганини таъкидлашмоқда.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

“Уларни аяб ўтирманглар” – Путин қаттиқ ғазабланди
Қаршида 100 минг сўмга фоҳишалик қилган қизлар ушланди…
«ГАИга жавоб» деган блогер машинасиз қолди (видео)
ПРЕМЬЕРА.Тўра Боболов ёмон одамми?