Айни кунларда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўлими тўғрисида турли миш-мишлар тарқалган эди.Артистнинг иккинчи ўғли Зоҳиршоҳ Жўраев отасининг аҳволи ҳақида тўлиқ маълумот тақдим қилди.

Дадам олти ойча муқаддам кўричак касали билан оғриб қолгандилар. Ҳозир тарқалаётган видеолавҳалар ўша вақтда суратга олинган. Ҳозир дадамнинг аҳволлари жуда яхши.

Ортиқча ваҳима ва хавотирларга ўрин йўқ. Дадам ҳозир Ўзбекистондалар, уларнинг чет элда даволанаётганлари ҳақидаги маълумотлар ҳам асоссиз. Айни вақтда давлат тадбирига тайёргарлик кўрмоқдалар“, — дейди Зоҳиршоҳ Жўраев.

Оммабоп хабарлар

Метан заправкалар 24 соатлик режимга ўтди
Шавкат Мирзиёев «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади
Интер қадрдон компания билан шартномани тўхтатди
Россиялик таниқли футболчининг рафиқаси ўз жонига қасд қилишга уринди