U 23 Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ташкил этиладиган халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Равшан Ҳайдаров мураббийлиги остидаги ёшлар терма жамоамиз 20 март куни Тошкентда йиғилади ва ва 22 март куни Анталья шаҳрига йўл олади.

24-29 март кунлари бўлиб ўтадиган «Antalia Cup 2021» халқаро мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси Словакия, Украина ва Қозоғистондан ташриф буюрган тенгдошларига қарши баҳс олиб боради. Мураббийлар штаби мазкур турнирга 25 нафар футболчини жалб этишни режалаштирган.

«Antalia Cup 2021» халқаро турнири
Анталья, Туркия

1-тур | 25.03.2021
Ўзбекистон – Словакия

2-тур | 27.03.2021
Украина – Ўзбекистон

3-тур | 29.03.2021
Ўзбекистон – Қозоғистон

Маълумот учун, U 23 терма жамоаси 2018 йилда Осиё чемпионлигини қўлга киритган.