Президент Шавкат Мирзиёев уй-жойлар қурилишида назорат механизмини ишлаб чиқиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

«Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари қурувчилар билан бирга, маҳаллий кенгашларда ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали халққа ҳар ойда ҳисобот беради.

Кенгашлар томонидан депутат, жамоат фаоллари иштирокида «халқпарвар комиссия» ташкил этилади.

Улар қурувчига ерни адолатли ажратилиши, имтиёз оладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхатининг шаклланиши ва қурилишлар сифати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади.

Ишметов 1 июнга қадар субсидия тўланадиган фуқароларни ижтимоий мезонлар асосида танлаш ва субсидия тўлаш жараёнларини автоматлаштирсин», — деди Президент.