Шомуродов билан «Женоа» «Сампдория» билан дербида ғалабани қўлдан чиқарди.

Италия А Сериясининг 25-тур учрашувида «Женоа» «Сампдория» билан дуранг ўйнади. Учрашув Генуядаги Луиджи Феррарис стадионида бўлиб ўтди ва 1: 1 ҳисоби билан якунланди.

52-дақиқада «Женоа» ҳимоячиси Давиде Заппакоста ҳисобни очди, унга ярим ҳимоячи Кевин Стротман ёрдам берди.Элдор Шомуродов майдонда 82 дақиқа вақт ҳаракат қилди.Рақиблардан ҳимоячи Лорензо Тонелли ҳисобни тенглаштирди, Антонио Кандрева голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз »Женоа» 25 ўйинда 27 очко тўплаган ва А Серия турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди .«Сампдория» (31) 10-ўринда бормоқда.