Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жамият ҳаётида фаол бўлган бир гуруҳ аёл-қизларни мукофотлади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” МА хабар берди.

Маҳоратли театр ва киноактрисалари Гавҳар Зокирова “Фидокорона хизматлари учун” ордени, Лола Элтоева “Дўстлик” ордени, ёш актриса Юлдуз Ражабова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги жамоаси халқимизнинг севимли актрисаларини юксак мукофотлар билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва ижодий баркамоллик тилайди!

Оммабоп хабарлар

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитида иштирок этди
“Ливерпуль” Лондонлик “аслзодалар”ни кутиб олишга шай
Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади
Юлдуз Ражабованинг меҳнатлари муносиб тақдирланди