«Ростов» ярим ҳимоячиси Павел Мамаевнинг рафиқаси Алана Мамаева Москвада ҳушсиз ҳолда топилди. Бу ҳақида Sports.ru нашри хабар берди.

Унга кўра, Алана ўз жонига қасд қилишга уринган.

Мамаеванинг танишлари у билан боғланишган ва уйига келишган (баъзи тафсилотлар Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ яширинган). Аёл эшикни очмагач, дўстлари унинг уйига эшикни очиш учун қутқарувчиларни чақиришган. Алана ҳушсиз ҳолда топилган.

Аввалроқ, Инстаграмда у Ростов билан Испанияда ўқув-машғулот йиғинида бўлган эрини хиёнат устида ушлаганини маълум қилган эди.

Павел Мамаев “Ростов” сафида Элдор Шомуродов билан бирга ҳаракат қилган.

 

Манба: Sports.ru