Таниқли раққоса Ирода Исмоилова 7 йиллик турмушидан ажрашаётгани ва бу воқеага нима сабаб бўлгани ҳақидаги саволларга You Tube ижтимоий тармоғида жавоб берди.

«Қарс икки қўлдан чиқади.Ҳали собиқ эмас, турмуш ўртоғим бошқа аёл билан турмуш қурдилар,фарзанд ҳам кутишяпти. У аёлнинг ҳеч қандай айби йўқ.

Мен ҳеч қачон кўрмаганман, қўлим билан ушламаганман. Битта сабаб бўлган. Уларнинг ёзишмасини кўриб қолганман. У ерда эрим Менинг аёлим бачадон саратони билан касалланган, деб ёзган. Шуни кечира олмадим, бўлди. Мен хиёнат қилдилар, деб айта олмайман. Саратон дегани, мен ҳар куни эрталаб туриб сенга ўлим тилайман, дегани. Нима учун? Охирида мен чиқиб кетинг деганман», – деди раққоса.

Оммабоп хабарлар

Тожмаҳалга бомба қўйилгани ростми? Сайёҳлар эвакуация қилинган
Қўмита раисига янги ўринбосар сайланди
Андижонда босқинчи хомиладор аёлга электрошокер билан ҳужум қилди
Ҳоким ваъда қилган 5 нафар ёшлар талабаликка эришди