Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани М39 халқаро автомобил йўлида Бибиқорасоч маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида “Камаз” юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, 4 март куни соат 15:45 лар атрофида М39 халқаро автомобил йўлининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Бибиқорасоч маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида “Камаз” юк машинаси ёниб кетган.

Ёнғин Деҳқонобод туман ФВБ ёнғинга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўчирилган. Аммо унгача юк машинасининг кабина, мотор қисми ва шиналари ёниб, яроқсиз ҳолга келган. Маълум бўлишича, мазкур юк машинаси тиркама билан ҳаракатланган.

Мазкур юк машинасининг ҳайдовчиси бўлган Ғузор туманида яшовчи шахс юк машинасида Шаҳрисабз шаҳридан Термиз шаҳрига қадоқланган сув олиб кетаётган бўлган. Ёнғиндан ҳеч ким жабрланмаган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Оммабоп хабарлар

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири тайинланди
Фарғонада келинини пичоқлаб ўлдирган қайнота 10 йилга қамалди
Йўл носозлиги сабабли ЙТҲ содир бўлса, ҳайдовчининг зарари қопланади
ДХХ БААга ёш қизларни фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган эркакни қўлга олди