Лондон шаҳридан Манчестерга жўнаб кетиши керак бўлган поезд мушук сабабли ўз ҳаракатини тўхтатди. Бу ҳақда Guardian нашри хабар берди.

Ушбу ҳодиса Лондон шаҳридаги Эустон станциясида бўлиб ўтган. Поезд Манчестерга жўнаб кетишидан ярим соат олдин станция ходимлари поезд томида мушук ўтирганини пайқашган.

Мушук пастга тушмаганлиги сабабли йўловчилар бошқа поэздга кўчирилган ва бу анчагина вақтни олиб қўйган. Тахминан 2 соатлардан сўнг мушук станция ходимлари томонидан хавфсиз тарзда поезд томидан тушириб олинган.

«Биз тез-тез станция ичидаги қушлар билан шуғулланишимиз керак, аммо бу эрда менинг бугунги вақтим бемақсад мушукка кетти! Яхшиямки, қизиқиш бу мушукни ўлдирмади ва биз унинг тўққизта ҳаётидан бирини ишлатишга мажбур қилмаганимиздан хурсандмиз» – деди станцияси менежери Джо Хендри.

ОММАБОП ХАБАРЛАР

Шавкат Мирзиёев Лола Элтоева, Гавҳар Зокирова, Юлдуз Ражабовани орден билан тақдирлади
“Ливерпуль” Лондонлик “аслзодалар”ни кутиб олишга шай
Навалнийнинг Youtube канали ўчиб кетиши мумкин
Коронавирус касаллигини абадий юқтиришнинг биринчи ҳолатлари қайд этилди