Пахтакор” ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда БААнинг “Al-Bayan” нашри хабар тарқатди.

Унга кўра, ўзбекистонлик футболчи “Шабаб ал-Аҳли” билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Айни пайтда БАА чемпионатида трансфер ойнаси ёпилган бўлса-да, Регламентга кўра, клуб жиддий жароҳат олган футболчининг ўрнига қўшимча футболчини фақатгина ижара асосида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.

Шу боис, Ҳамробеков “Шабаб” клуби жароҳат олиб, яқинда операция қилинган Азизжон Ғаниевнинг ўрнини эгаллаши мумкин. Ҳозирда дубайликлар “Пахтакор” билан футболчини ижарага олиш борасида музокара олиб боришмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Шабаб ал-Аҳли” клуби Жалолиддин Машариповни ҳам Саудиянинг “Ан-Насср” клубидан ижарага олган.

 

Мана: Stadion.uz