Покистоннинг Сужавал туманида яшовчи аёл икки бошли болани дунёга келтирди. Бу ҳақда Euroasia Geo News таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишичаа, Синд вилоятининг Бадин шаҳридаги хусусий шифохонада аёл икки бошли ўғилни дунёга келтирган.

Шифокорларнинг фикрига кўра, она ҳам, унинг боласи ҳам соғлом, уларнинг ҳаётига ҳеч нима хавф солгани йўқ.

Гинеколог-шифокор Нурсат Бабу Хати ультратовуш текширувида чақалоқнинг мияси икки бошга бўлинганлигини аниқлангани ҳақида сўзлаб берган.

Ҳозирда чақалоқнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Шифокорлар боланинг бошларини ажратиш операциясини ўтказганлар. Кейин улар қўшимча равишда чақалоқни қайта текшириб кўришлари таъкидланган.

Келажакда юз бериши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш учун чақалоқ ота-онаси билан биргаликда шифокорлар назорати остида бўлади.

Оммабоп хабарлар

Халқ таълими вазирлиги битирувчиларни огоҳлантирди
Самарқанддан Истанбулга авиақатновлар тикланди
Коронавирус касаллигини абадий юқтиришнинг биринчи ҳолатлари қайд этилди
Қирғизистон президенти Ўзбекистонга келади