Америкалик тадбиркор, «Tesla» ва «SpaceХ» асосчиси Илон Маск Техасда янги шаҳар қуришини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Унинг айтишича, шаҳар «SpaceХ» космодроми жойлашган Бока-Чика қишлоғидан анча каттароқ майдонга эга бўлади.

Маск Техасга 2020 йилнинг декабрь ойида Калифорниядан кўчиб ўтган. Бунга эса Калифорниянинг катта даромад солиғи сабаб бўлган. Техасга кўчиб ўтиш эса миллиардлаб доллар тежалишига имкон берган. «‘Starbase’ (Юлдузли база) шаҳрини қураман. Техас», — деб ёзган Маск Twitter’даги микроблогида.

Аввалроқ Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллагани хабар берилганди, шунингдек, унинг Россия президентини Clubhouse’да гаплашишга таклиф қилгани маълум бўлганди.