2020 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ёшлар форуми доирасида “Ҳумо“ аренада ёшлар билан учрашган эди. Бу тарихий воқеадан кейин мамлакатимизда ёшлар учун янги имкониятлар эшиги очилди. Жумладан, ҳар бир туман ҳокимлиги туманлардаги маданият, санъат соҳаларига қизиқувчи ёшларни олий таълимга жалб қилиш вазифаси белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими И.Маткаримов Ёшлар ишлари агентлиги Тахиатош туман бўлими қошида ташкил этилган Ёшлар театрининг энг фаол аъзолари билан учрашиб, айнан маданият ва санъат соҳасида таълим олишларида амалий ёрдам беришини таъкидлаган эди.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг шу йили 21 январдаги махсус қарорига мувофиқ Ёшлар ишлари агентлиги Тахиатош туман бўлими ёнида ташкил этилган Ёшлар театрининг беш нафар аъзоси Ўзбекистон маданият ва санъат институти Нукус филиалига ўқишга қабул қилинди. Талаба бўлган ёшларнинг шартнома пуллари туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилди.