Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта)  олиш кераклиги ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.

Бу жараёнда Халқ таълими вазирлиги ДТМ билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, ОТМга ҳужжат топшириш учун битирувчиларга янада қўлайлик яратиш мақсадида attestat.uzedu.uz электрон базаси ДТМ abitur.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида мактабларни 437 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда битирувчиларнинг электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 153 мингдан ортиқ битирувчилар (35 фоиз) паспорт олмаган.

Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчи ёшлар! Фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт олишини таъминлашингизни сўраймиз.

Мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжатларини топширишда кўмаклашишга чақирамиз“,–дейилади вазирлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари учун ўзлари доимий рўйхатда турган ҳудуддаги Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.

Оммабоп хабарлар

ДХХ БААга ёш қизларни фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган эркакни қўлга олди
Йўл носозлиги сабабли ЙТҲ содир бўлса, ҳайдовчининг зарари қопланади
Ижтимоий сўровнома. Қайси озиқ – овқат маҳсулотини арзонлаштириш керак?
Ўзбекистонда кетма-кет 6 кун доллар ва евро курси ўзгарди