Енгил вазн тоифасида UFC камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорга қарши жангни эслади.

“Унинг жанглардан аввалги гапларига умуман эътибор бермадим. Октагонда эса тил билан ҳеч нимага эришиб бўлмаслигини исботладим. Уни мағлуб этиш ўзгача завқ берганди, чунки кўпчилик учун Конор енгилмас жангчи ҳисобланарди.

Жангдан аввал кўп гаплар бўлди. Мени бутун фаолиятим Макгрегорга қарши жангга боғлиқ эди. Уни мағлуб этганимдан сўнг, елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди”,-деди Хабиб.

Маълумот учун, Ҳабиб фаолиятида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.