UzAuto Motors журналистлар учун пресс-тур ўтказди. Aсосий янгиликлар:

Ўзбекистонда Chevrolet Onix чиқа бошлашига ҳали камида 1,5 йил бор. Унинг нархи 9–12 минг доллар оралиғида бўлади.

Gentra бу йил яна қимматлашади: Lacetti Redline тақдим этилди. Aвтомобил заводдан қора дискалар, тонировкали ойна, олд ва орқа камералар билан жиҳозланган ҳолда чиқади; бар, чехол ва фаралар янгиланади. Redline ярим йилдан кейин чиқа бошлаши айтилди.

Aвтомобилларни етказиб бериш муддатлари 1-2 ойга кўчирилиши режа қилинган. Бу дунёда яримўътказгичлар тақчиллиги кузатилаётгани билан изоҳланди.

“Барча ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг таннархини пасайтириш устида ишланмоқда”, – деди UzAuto Motors бош директори Рустам Ражабов.

Spark ва Nexia ишлаб чиқариш “невигодна” экани айтилди. Шу икки машинадан компания ўтган йили 550 млрд сўм “соф зарар” кўрган, қиммат машиналардан эса 500 млрд сўм фойда кўрган.

“Сизларга савол: мана шу Equinox, Malibu нархларини тушириб, Spark, Nexia нархини кўтариб қўйган яхшими ёки ҳозирги ҳолатда бизнес моделни давом эттирган яхшими?” – дея баҳсли саволни ўртага ташлади “Ўзавтосаноат” раиси ўринбосари Aзизбек Шукуров.

Машина олишдаги “шапка” қандай йўқотилди? Рустам Ражабовнинг айтишича, биринчидан, автомобил дефицитига барҳам берилган; иккинчидан, сотувлар шаффоф қилинган; учинчидан, аввалги “валломатлар” йўқотилган.