Санъатни тарк этган ва президентлик сайловида ўз номзодини қўймоқчи бўлган ва Ўзбекистонда ўзининг партиясини тузмоқчи бўлган Жаҳонгир Отажонов Instgram’да ўтказган жонли эфирида унинг сиёсий фаолиятини танқид қилган фойдаланувчиларга жавоб қайтарди.

Нега сиёсатга араламашмас эканман? Мен Ўзбекистон фуқаросиман, мени ҳаққим бор аралашишга. Сиз аралашмасдан ўтираверинг шунақа қилиб, “позор” бўлиб, уйда газ йўқ! свет йўқ!

Мақолни қара аҳволини “Оч қорним тинч қулоғим” эмуш, шунақа ҳам тинч қулоқ бўладими? Қулоқ тинч қалб вайрон, уйга боради газ йўқ, свет йўқ, шакар йўқ.

Боласи шамда дарс қилиб ўтираверади, шам ҳам ўчиб қолса ҳаммаси тамом. Юраверинглар шунақа қилиб”, – дейди Отажонов.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Отажонов сайловда иштирок этиш учун аъзо бўлган партиясидан чиқиб кетган эди.

Оммабоп хабарлар

Россиялик таниқли футболчининг рафиқаси ўз жонига қасд қилишга уринди
Пахта етиштирувчи давлатлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?
Қашқадарёда эр хотинини калтаклаб ўлдирди
2021 йил март ойи ҳолатига кӯра жарималар миқдорини биласизми?