2021 йил 1 март куни Қўшработ туман ИИБга, туманнинг “Қовунчи” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.С. ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 01 март куни икки нафар лўли миллатига мансуб аёллар онаси ва синглисини “фол очаман” деб, икки жуфт тилла сирғаларини алдов йўли билан талон-торож қилиб кетганлигини баён қилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилмоқда.
“Зарбдор ойлиги” доирасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ушбу жиноятни Иштихон тумани, “Иштихон” маҳалласи, “Навоий” кўчасида яшовчи Б.М. ҳамда С.С.лар содир этганлиги аниқланиб, улардан икки жуфт аёллар сирғаси далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.